Жаҳон | 12:08 / 10.04.2019
9409
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла Америка давлатлари ташкилотидан чиқишини эълон қилди
Венесуэла ҳукумати мамлакатнинг Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) таркибидан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
Маълум қилинишича, бу ҳолат 27 апрелда юз беради. Ташқи ишлар вазирлигида Венесуэла “АҚШ маъмуриятининг ҳукмрон ва империяча манфаатлари олдида тиз чўкувчи” ташкилотда қола олмаслиги таъкидлаб ўтилган.
2017 йил апрелда Венесуэла ташқи ишлар вазири Делси Родригес мамлакат АДТдан чиқишга қарор қилганини маълум қилган. 2018 йил июнда АДТ Венесуэланинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатишни бошлашга ижозат берувчи резолюцияни қабул қилган.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024