Жаҳон | 11:24 / 11.04.2019
24805
1 дақиқада ўқилади

Суданда давлат тўнтариши содир бўлди. Президент уй қамоғига ташланган

Фото: Hassan Ammar/AP

Судан президенти Умар ал-Башир ҳарбий тўнтариш пайтида истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Судан армияси президент саройи, радио ва телевидение устидан назоратни қўлга киритди. Ал-Баширнинг қўриқчиси ҳибсга олинган, унинг ўзи эса уй қамоғига ташланган.

Кутилишича, ҳарбий кенгаш Суданни бир йил давомида бошқаради.

Al Hadath телеканалининг хабарига кўра, кўчаларда минглаб одамлар ал-Башир ҳукмронлиги тугаганини нишонлаяпти.

Бундан олдин, Судан президенти Умар ал-Башир ҳукуматни тарқатиб юбориб, мамлакатда бир йиллик муддатга фавқулодда вазият тартибини киритганди.

Ал-Башир Африкада энг узоқ раҳбарлик қилган президент бўлиб, у Судан президенти лавозимини 1993 йил октябрдан бери эгаллаб келган. Мамлакатда 2010 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида у 68,24 фоиз овоз тўплаган. 

Мавзуга оид