14:16 / 15.04.2019
33437

Нурмагомедов Макгрегорга реванш жанг учун шартини айтди

Фото: REUTERS

Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Twitter’да ёзишича, Конор Макгрегор жамоаси ирландиялик «ниманидир ютса», шунда реванш жанг ҳақида музокаралар олиб борилишига умид қилиши мумкин.

Макгрегор микроблогда ёзув эълон қилди, унда у Нурмагомедовнинг курашдаги услубларини танқид қилган. У россиялик Мутлақ жангчилар чемпионатидаги (UFC) энг яхши жангчи эканига шубҳа билдирган. «Биз унинг имкониятларини анча бўрттириб юборганмиз. Реванш ҳамма нарсани кўрсатади», - дея ёзган ирландиялик.

Нурмагомедов ўзи изоҳларга қўшилиб, Макгрегор 2016 йилдан буён ғалаба қозонмаганини маълум қилди. «Аввалига, сен бирор нарсани ютишинг керак, кейин реванш ҳақида гаплашамиз», - дея ёзган россиялик.

Макгрегор сўнгги марта 2016 йил ноябрь ойида октагонда ғалаба қозонган, ўшанда у Эдди Альваресдан кучлироқ бўлганди. Ўша вақтдан бери ирландиялик боксда кучини синаб кўриб, америкалик Флойд Мэйуэзерга мағлуб бўлди. Октябрь ойида Макгрегор UFC’га қайтди ва Нурмагомедовга қарши жанг ўтказди. Россиялик бўғиш услуби ёрдамида зафар қучди. 

Макгрегор - икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони. У 21 марта ғалаба қозонган. Нурмагомедовга мағлубият фаолиятидаги тўртинчиси бўлди. 

Бундан олдин, Ҳабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлганди.

Top