Ўзбекистон | 18:32 / 23.04.2019
165175
2 дақиқада ўқилади

Ҳаж янги мавсуми учун нархлар белгиланди

Жорий йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита вакили Kun.uz'га маълум қилди. 

«2018 йилда фуқароларимиз учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра, бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан  42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди. Олиб борилган музокаралардан сўнг, ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди », — дейилади хабарда.

2016 йилда Ўзбекистондан 5200 киши муқаддас Ҳаж амалларини адо этиб келган бўлса, 2017 йилдан бошлаб 7200 нафар ўзбекистонлик Ислом динининг муқаддас арконларидан бирини адо этиш имконига эга бўлди. 

Аввал Умра зиёратига Ўзбекистон фуқаролари чекланган квота асосида юборилган бўлса, ўтган йилдан эътиборан уларнинг йил давомида квотасиз Умра зиёратига бориш имконияти яратилди. 

«Ҳаж-2019» мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, «Ҳаж-2018» тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтариб берилди», —  дейилади Дин ишлари бўйича  қўмита матбуот хизмати тарқатган маълумотда.

Мавзуга оид