Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Президентимиз Қозоғистон раҳбарини жорий йил 9 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига номзод этиб илгари сурилгани билан қутлади ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ўтказилишида муваффақият тилади.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи натижаларини юксак баҳоладилар.
Саноат, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан эришилган келишувлар ва аниқ лойиҳаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ишбилармонликка оид тадбирлар ва маданий-гуманитар алмашинувларга бой дастури қардош халқларимизнинг янада яқин бўлишига хизмат қилиши таъкидланди.
Қозоғистон Президенти табрик ва самимий тилаклар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни стратегик шериклик, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига таянган ҳолда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидладилар», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024