Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисида низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.

У кимга тааллуқли?
 
Эслатиб ўтамиз, йирик солиқ тўловчилар – қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб солиқ маъмуриятчилиги остига тушадиган айрим тоифадаги юридик шахслар:  

• солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ЭКИҲнинг 200 минг бараваридан кам бўлмаган;
• товар айланмаси ҳажми ЭКИҲнинг 300 минг бараваридан кам бўлмаган;
• жами активлари қиймати ЭКИҲнинг 100 минг бараваридан кам бўлмаган.
 
Кимлар назорат қилинади?
 
Аввалига йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигига доир функциялар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБга берилди. Сўнг улар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ўтди. Бунда «қарамоғидагилар» жойлашган ва фаолият юритаётган жой аҳамиятга эга эмас.
 
Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
биринчидан, йирик солиқ тўловчилар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш;
 
иккинчидан, йирик солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш, хусусан:
 
• камерал назорат, шунингдек йирик солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилишининг қонунийлигини тасдиқлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда мавзули экспресс-ўрганишларни амалга оширади (Солиқ кодексининг 70, 71-2-моддалари);
• ҳисоботларда кўрсатилган ишчилар сони билан ҳақиқатда ишловчилар сони, шунингдек ишлаб чиқариш ҳажмларининг мос келиши масалалари бўйича йирик солиқ тўловчилар фаолияти мониторингини олиб боради. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради (Солиқ кодексининг 71-1-моддаси);