Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрини комплекс ривожлантириш дастури” маъқулланиши мумкин.
Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш даражаси ва фаровонлигини ошириш;
Ғозғон шаҳрини пардоз тош қазиб олиш ва ишлов беришга ихтисослашган саноат шаҳрига айлантириш мақсадида мавжуд фойдали қазилмалар – мармар, гранит конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан янги замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш;
ҳунармандчилик, шу жумладан ҳудуд учун хос бўлган халқ амалий санъатини ривожлантириш;
тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик сув, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.
Дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилиши кўзда тутилади:
Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларга барча манбалар ҳисобидан 764,1 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади;
1865 нафар аҳолининг, хусусан 280 нафар хотин қизлар, шунингдек 373 нафар ёшлар бандлиги таъминланади.
Ғозғон шаҳрининг батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали архитектура қиёфаси тубдан ўзгартирилади, бунда:
умумий узунлиги 81,7 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) қурилади ва таъмирланади;















