Конференцияда Бирлашган Араб Амирликларининг AEServer, Ирландиянинг Afilias, Чехиянинг GransyS.R.O, Миср Араб Республикаси телекоммуникация соҳаси регуляторлари, Афғонистон Ислом Республикасининг информацион технологиялар ва коммуникациялар вазирлигининг вакиллари иштирок этяпти.
Ушбу тадбирда DNSSEC масалалари, миллий доменларда самарали маркетинг бўйича машғулот ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда Жанубий Каролина информатика институти .uz миллий доменини яратиш бўйича талабни маъқуллаган.
Маълумот учун, .uz доменида 66 979 та сайт ишлаяпти (24.04.2019 ҳолатига кўра).









