Англия профессионал футболчилари уюшмаси (PFA) Премьер-Лигада йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаб олди.
Daily Mail хабарига кўра, нуфузли совринни «Ливерпуль» ҳимоячиси Виргил ван Дейк олади.
Лига футболчилари орасида ўтказилган сўровномада у Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро, Бернарду Силва (барчаси – «Ман Сити»), Садьо Мане («Ливерпуль») ва Эден Азарни («Челси») ортда қолдиришга муваффақ бўлган.
Совринни топшириш маросими 28 апрель куни ўтказилади.

















