Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида пиёдалар ўтиш жойларига янги кўринишдаги йўл белгилари ўрнатилмоқда
Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А373а “А373 автойўлидан Тошкент шаҳрига” автомобил йўлидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари ҳайдовчиларга қулай бўлиш учун янги намунадаги замонавий нур қайтарувчи 5.16.1 ва 5.16.2 “Пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгилари билан жиҳозланиб, йўл ётиқ чизиқлари оқ-сариқ рангларга бўялмоқда.

Ушбу йўл белгисини четки қисмидаги ажралиб турувчи ранг кўк рангдаги йўл белгилардан фарқли равишда узоқдан ҳайдовчини эътиборини ўзига тортади ва ҳайдовчи олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганлигини англаган холда бошқарувидаги транспорт воситасини тезлигини назорат қила олиш имконини беради.

Натижада ҳайдовчи пиёдаларга йўл беришга эришилиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинади.
Мавзуга оид
19:49 / 07.02.2026
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
16:31 / 03.02.2026
Тошкент вилоятида айрим йўл участкаларида тезлик 80 км/соатгача туширилади
08:36 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида экология бўлими бошлиғи ушланди
08:19 / 30.01.2026