Ўзбекистон | 00:11 / 28.04.2019
17107
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашувида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олинди.  

Шунингдек, Беларусь Республикаси президенти, Тожикистон Республикаси президенти, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашувлар ўтказилди. 

Ўзбекистон президенти “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида нутқ сўзлади, минтақавий ҳамкорлик учун долзарб аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди.

Мавзуга оид