Ҳиндистон армиясининг ҳарбий альпинистлардан ташкил топган экспедицияси Ҳимолай тоғларида қор одамнинг изларини топди, деб хабар берди Ҳиндистон мудофаа вазирлиги.
Хабарда айтилишича, ўлчами 81x38 см бўлган излар Непал ҳудудидаги Макалу чўққиси яқинида аниқланган.
«Тутқич бермас қор одамни аввалроқ «Макалу-Барун» миллий паркида кўришган», — дейилади хабарда.

Вазирлик топилган излар суратга олингани ва суратлар олимларга топширилганини билдирган.
2007 йилда журналистлар Эверест ҳудудида қор одамнинг излари топилганини хабар қилишганди.















