«Қасоскорлар: Интиҳо» фильми премьера ҳафтасининг охирида дунё бўйлаб 1,2 млрд доллар – илк уикенд учун кино тарихидаги энг кўп маблағни жамғара олди. Ушбу фильм Marvel кинокоинотининг 10 йил давомида бир ипга тизиб келинган воқеалар ривожидаги сўнгги фильм ҳисобланади.

Премьера кассабоплиги бўйича илк ҳафтанинг ўзидаёқ жаҳон кинопрокатидаги барча рекордларни янгилаши кутилганди. Премьера дастлаб 22 апрель куни АҚШда, сўнг дунё бўйлаб Хитойда 24 апрель куни томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. «Қасоскорлар: Интиҳо» фильми, кинотаҳлилчиларга кўра, илк уикенднинг ўзида 900 млн – 1 млрд доллар атрофида фойда кўриши тахмин қилинганди. Умумий касса йиғимлари эса рекордчи фильм «Аватар»ни (2,8 млрд доллар умумий касса йиғимига эга) ортда қолдириши ҳам мумкин.

Фото: Marvel

Россия Федерациясида премьера куни кейинроққа қолдирилгани сабабли Ўзбекистон кинотеатрларида 29 апрель куни намойиш қилинадиган ушбу фильм «Қасоскорлар: Чексизлик жанги» фильмининг мантиқий давоми ҳисобланади. «Қасоскорлар: Чексизлик жанги» фильми 321 млн долларлик бюджет билан 2 млрд 48 млн доллар даромад келтирган.

Фильм Ўзбекистонда ҳам ўзининг минглаб томошабинларига эга. Кинокартина ҳақида энг муҳим маълумотларни эса қуйида ўқишингиз мумкин.

• Фильм Marvel Studios кинокоинотидаги ушбу фильмлар кетма-кетлигидан сўнг келади:

-        «Темир одам» (2008)

-        «Ажабтовур Ҳалк» (2008)

-        «Темир одам-2» (2010)

-        «Тор» (2011)

-        «Биринчи қасоскор» (2011)

-        «Қасоскорлар» (2012)

-        «Темир одам-3» (2013)

-        «Тор-2: Зулмат салтанати» (2013)

-        «Биринчи қасоскор: Бошқа жанг» (2014)

-        «Галактика Соқчилари» (2014)