Спорт | 15:04 / 02.05.2019
6165
1 дақиқада ўқилади

«Челси» 2019/20 мавсуми уй ўйинлари учун либосини тақдим этди

Фото: Chelsea FC

«Челси» келаси мавсум ўз майдонидаги ўйинларда фойдаланадиган экипировкаси дизайнини намойиш қилди.

Либос Nike компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, анъанавий кўк рангдаги футболканинг олд қисмига клубнинг уй ўйингоҳи – «Стэмфорд Бриж»ни англатувчи фрагмент туширилган. Унинг ички томонида клуб логотипидаги шер тасвири ва «Pride of London» («Лондон ифтихори») ёзуви туширилган.

Футболкани тақдим этиш учун фотосессияда жамоа аъзоларидан Эден Азар, Нголо Канте ва Итан Ампаду ҳам қатнашган. Бунда Азарнинг асосий ўрин тутгани айрим ОАВ томонидан унинг кейинги мавсумни ҳам «Челси»да ўтказишига ишора сифатида талқин этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Эденнинг ёзда «Реал»га ўтиши эҳтимоли мавжуд.

 

Мавзуга оид