Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар:

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 1-илова (Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари) - 3-бандда (Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади):

учинчи ва тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«таянч докторантура – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;

докторантура - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёки тўлов контракт асосида молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун ОТМ ва ИТМларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли;».

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-илова (Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида) - 2-бандда (Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади):