Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания соҳилларида 200дан ортиқ муҳожир қутқариб қолинди
Испания фуқаро гвардияси ва қутқарув хизмати қайиқларда Европага келишга уринган 200дан ортиқ ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди.
Маълум қилинишича, Трафальгар бўғози ҳудудида тўртта қайиқ аниқланган.
Қайиқларда 205 киши, жумладан 35 нафар вояга етмаганлар бўлган. Уларнинг барчаси Альхесираса портига олиб келинган.
Йил бошидан буён Испанияга Ўртаер денгизи орқали 8 мингга яқин муҳожир келган. 1 январдан 1 майга қадар Европага Ўртаер денгизи орқали жами 16 806 киши кириб келган, 410 киши йўлда ҳалок бўлган, дейилади Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026