Ўзбекистон давлат бошқарув тизими самарадорлигини оширишда БАА тажрибасидан фойдаланади
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқарув органлари ва таълим муассасалари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси "Давлат бошқарув тизими самарадорлигини ошириш" ҳукуматлараро дастурининг ишчи гуруҳларининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Ташрифдан асосий мақсад - БААнинг давлат бошқаруви тизимини яратишга доир тажрибасини ўрганиш ва келгусида Ўзбекистонда муқобил концепция жорий қилиш, ишчи гуруҳларнинг иккинчи йиғилишини ўтказиш, турли йўналишлар бўйича 2019-2020 йиллар учун "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг март ойидаги БААга ташрифи якунларига кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Ташриф давомида томонлар "Давлат бошқарув тизими самарадорлигини ошириш" қўшма дастури ташаббусини мувофиқлаштиришди, май ойида ўтказилиши режалаштирилган семинар эса Дастурнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ҳукуматни модернизация қилиш мамлакатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади ва халқаро тажриба унинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
5 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича директори Ш. Жўрабоев Дубайда БААнинг вазирлар маҳкамаси ва келгусидаги ишлари бўйича вазири М. Ал-Гергавий билан учрашишди.
Учрашув давомида Ал-Гергавий соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда амалий натижаларга эришиш учун томонлар бир жамоа бўлиб ишлари муҳим эканини таъкидлади.
Ўзбекистон делегациясининг БААга ташрифи ҳукуматнинг давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишидан далолат беради.
БАА вазирининг сўзларига кўра, ҳукумат фаолиятини ривожлантиришда юқори самарадорликни таъминлаш БААнинг ишончли келажакни таъминлашдаги саъй-ҳаракатларининг муҳим қисми ҳисобланади. БАА томон янги иш моделларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга оид муваффақиятли тажрибаси билан бажонидил бўлишишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
07:30 / 16.01.2025
БАА тараққиёти: асосчи оталар ва уларнинг давомчилари ким?
00:17 / 16.01.2025
Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди
22:12 / 15.01.2025
Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди
15:46 / 15.01.2025