Жаҳон | 09:02 / 09.05.2019
11224
1 дақиқада ўқилади
Трамп Эронга қарши янги санкциялар киритди
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Эронда металл қазиб олиш ва ишлаб чиқаришга қарши санкциялар ҳақидаги фармонни имзолади.
Чекловлар Эронда темир, пўлат, алюминий ва мис ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлади.
Санкциялар эронлик ишлаб чиқарувчилар ва металл ишлаб чиқарувчи корхоналар эгаларига, Эрон метали билан савдо қилувчиларга қарши қаратилган. Уларнинг АҚШ юрисдикциясидаги активлари АҚШ молия вазирлиги томонидан блокланиши мумкин.
Шунингдек, Эронга юқоридаги металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотлар ва қурилмаларни етказиб бериш тақиқланади.
Кейинроқ Трамп янги санкциялар Эрон экспортининг 10 фоизга яқинини қамраб олишини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024