Қандай ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмаслиги белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм каналида хабар берилган.
Ҳужжатга мувофиқ, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортлар поли, идишлари силлиқ ва маҳсулот хусусиятларига ҳамда соғлиққа таъсир қилмайдиган материаллардан тайёрланган бўлиши, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши керак.
Сутнинг ҳарорати қайта ишлаш жойигача ташиш пайтида ва қайта ишлаш бошланишигача 8°С бўлиши керак.
Сут цистерналари ҳар сафар сутдан бўшатилганидан сўнг ювилиши ва дезинфекцияланиши лозим.
Балиқ ишлаб чиқариш объектларида сув ўтказмайдиган, тозалаш, дезинфекция қилиш, сув оқиб чиқиши учун қулай пол қопламалари, сув оқиб чиқишини таъминловчи қурилмалар бўлиши шарт.
Балиқчилик маҳсулотлари тоза совутилган сувда кема бортида уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.
Қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
белгиланмаган транспорт воситаларида етказиб берилган бўлса;
ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, паррандаларнинг патлари юлинмаган бўлса;
хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган бўлса;
ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон базасига киритилмаган бўлса.
Бундан олдин, ҳукуматнинг кушхоналар бўйича қарори қабул қилингани, қатор ҳолатларда ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024