Дам олиш кунларида диванда ёнбошлаб ётасизми? Буни ўзгартириш вақти келди. Муваффақиятли кишилардан ўрнак олинг. Ўта муваффақиятли кишиларнинг одатларини тасвирлаган ҳолда мақола тайёрладик.

Фото: Fotolia

Аристотель шундай деган эди:

Биз доимий бажарадиган ишларимизнинг йиғиндисимиз.

Мукаммаллик ўз-ўзидан ҳаракат эмас, одатдир.

Мақолада жуда муваффақиятли кишиларнинг 10 одати келтирилган.

1. Роберт Игер: эрта туринг

Disney студиясининг ижрочи директори ҳар куни соат 4:30 да уйғонади. Муваффақиятли кишилар дам олиш кунлари соат иккигача ўринда ёнбошлаб ётмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, миямиз уйғонганимиздан кейин 2-4 соат фаол ишлайди. Дам олиш кунлари эртароқ уйғонинг, дунёдаги бошқа инсонларга қараганда кўпроқ афзалликларга эга бўласиз.

2. Бенжамин Франклин: режага эга бўлинг

У ҳар куни ўз-ўзига шундай савол билан мурожаат қилган бўлса ажабмас:

Бугун мен қандай яхши иш қилишим керак?

Муваффақиятли кишилар кундалик вазифаларнинг аҳамиятини яхши англайдилар. Дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, дам олиш кунлари хордиқ чиқариш мумкин. Бироқ бу барини унутиш учун баҳона бўлмайди.

3. Тимоти Феррис: кўп вазифали бўлиш керак эмас

Кўпчилик бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажариш унумли бўлишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Афсуски, бундай эмас. Муваффақиятли кишилар кўп вазифалилик – самарадорлик ва унумдорликни пасайтирадиган усул эканини яхши билишади. Феррис кўпроқ самарадор бўлиш учун кунига иккитадан ортиқ вазифа белгиламасликни тавсия қилади.

4. Анна Винтур: фаол бўлинг

Vogue бош директори ҳар куни бир соат давомида теннис ўйнаш вазифасини белгилаб олган. Бу борада у ёлғиз эмас. Ричард Брэнсон кайтсёрфинг билан фаол шуғулланади. Ҳиндистондаги тўртинчи энг бой одам – серияли марафончи. Муваффақиятли кишилар  фаол тананинг мия фаолияти учун аҳамиятини яхши тушунадилар. Дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас.