Ўзингизга қулай вақтда тўланг! UZONLINE абонентлари учун «сузувчи давр» тамойили бўйича янги тўлов тартиби жорий этилмоқда
Абонентларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида «Ўзбектелеком» АК 2019-йил 15-майдан бошлаб, жисмоний шахслар учун UZONLINE Интернет-хизматларига уланишда абонент тўловларини амалга оширишнинг янги тартибини жорий этмоқда, бунда ҳисоб-китоб даври ва тўлов муддатлари «сузувчи давр» тамойили бўйича ўзгариши мумкин.
Энди Интернет тармоғига уланиш учун тўлов ҳар қандай қулай вақтда амалга оширилиши мумкин. Мазкур ҳисоб-китоб тизимининг жорий этилиши ойнинг дастлабки кунларида Компания биллинг тизими ва Call-маркази ишини тенг равишда тақсимлашга ва оптималлаштиришга имкон беради, бу эса ўз навбатида, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини сезиларли даражада яхшилайди.
Энди абонент тўлови ҳисобланиши ойнинг биринчи санасига боғланмаганлиги сабабли абонентларга хизматлар учун тўловни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилади. Энди Компаниянинг ҳар бир Абоненти тўловларни ўзига қулай вақтда амалга ошириши мумкин, ҳисоб санаси хизматлар учун тўлов амалга оширилган вақтдан белгиланади. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда, шахсий ҳисоб «тўловни кутиш» ҳолатига ўтказилади ва тўлов амалга оширилгандан бошлаб, хизматларнинг тақдим этилиши давом этади ва ҳисоблаш санаси янги ҳисоб-китоб даврига ўтади.
Чекланган тариф режаларига уланган абонентлар, энди трафик лимити тугагач, ойнинг биринчи санасини кутишлари шарт эмас, фақат ўз тариф режаларини қайта ишга тушириш ёки янги тарифни фаоллаштириш ва зарур трафик ҳажмини бугуннинг ўзида олишлари мумкин.
Бир мисол келтирамиз. Ҳозиргача UZONLINE абонентлари ҳар ойнинг биринчи санасигача қатъий равишда тўловни амалга оширишлари керак эди. Агар ойлик тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ва масалан, абонент 10 кунлик хизмат учун биринчи кундан тўловни амалга оширмаган бўлса, бу ҳолда ҳисобот даври 1 кундан бошлаб ҳисобланиши сабабли 10 кунни «йўқотарди». Энди абонент ўзига қулай бўлган ҳар қандай кунда тўлаши мумкин ва тўлов амалга оширилган пайтдан бошлаб, 1 ой учун ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, бир тариф режасидан бошқасига ўтиш қулай бўлди. Ойнинг биринчи санасини кутишнинг ҳожати йўқ, ҳар қандай кунда янги тарифга ўтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда, UZTELECOM уйда фойдаланиш учун 4, 6, 10, 20, 40, 100 Мбит/с тезликдаги «Unlim» тариф режаларини тақдим этган эди. Интернет мазкур тарифлар билан янада арзонлашди, тезлик эса кўтарилди.
«Энди, хизматга уланган технологиясига қараб, (ADSL, VDSL ёки FTTx) 4 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача тезликни танлаш имкони пайдо бўлди. Биз абонентларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги фикрлари, Call-марказга келиб тушаётган мурожаатлар статистикаси, савдо ва хизмат кўрсатиш офисларига қилинган мурожаатлар ва ҳоҳишларини инобатга олишга ҳаракат қилдик. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда чекланмаган тариф режалари юқори талабга эга ва тариф режалар орасида катта улушни эгаллайди. Шунингдек, алоҳида тўхталиб ўтмоқчимизки, биз бу билан чекланмаймиз ва ҳар куни абонентларимиз учун қулай шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қиламиз. Бунинг ёрқин намунаси, янгиланган «Turbo» хизматидир. Ушбу хизмат, танланган хизмат муддатига қараб, тезликни 40 Мбит/с гача ошириш имконини беради, шунингдек, мавжуд тезликни тезкор ошириб, абонент тўловини тўлиқ ой учун тўламасдан, тежаш имконини беради» - дейди комапния тижорат директори в.в.б. Алишер Зуфаров.
Янги тариф режаларига «UZTELECOM» савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида уланиш мумкин, амалдаги абонентлар эса ўзларининг шахсий кабинетлари орқали онлайн равишда ўтиш имкониятига эгалар.
Ҳар доим онлайн-ҳаракатда бўлинг!
Батафсил маълумотни 1084 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб ёки қуйидаги сайтлардан олиш мумкин:
Сайт: uztelecom.uz
Telegram: t.me/uztelecomuz
Facebook: fb.com/uztelecom
Instagram: @uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида