Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Facebook’даги ўқувчилари билан мулоқотининг илк якунларини сарҳисоб қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида ўқувчилар билан мулоқотининг илк якунларини сарҳисоб қилди.
«Барчага хайрли кун!
Бугун сиз билан мулоқотимнинг илк якунларини сарҳисоб қилмоқчиман. Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик.
Билдирилган изоҳларга кўра, сизни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:
1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги
2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши
3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани
4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги
5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар.
Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди.
Энг долзарб масалаларни аниқлашда берган ёрдамингиз учун барчангизга катта раҳмат. Тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган. Шу ўринда, жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар биримиздан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини таъкидламоқчиман», - деб ёзади у.
Бундан олдин, Саида Мирзиёева мактабларни президент ташаббуслари ижроси ўзаги сифатида белгилаш ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
09:48 / 04.02.2026