Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ТИВК бўлажак мажлисида иштирок этади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида қатнашади.
Ташкилот ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.












