Депутат: Ўзбекистон Қирғизистондан цемент киритмаяпти
Ўзбекистон томони Қирғизистондан цемент киритмаяпти. Бу ҳақда 21 май куни Жогорғу Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида депутат Азамат Арапбаев (СДПК) хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат жанубида кўплаб цемент заводлари экспорт учун ишламоқда.
«Улар барча маҳсулотини бозоримизда сота олмайди, агар шундай давом этса, корхоналарнинг иши тўхтаб қолади. Сизлар ушбу чекловнинг жорий этилишига нима сабаб эканини билишингиз керак. Бу ерда фақат аҳмоқона тақиқ кузатилмоқда: «Киритмайман, бўлди», - дея таъкидлаб ўтди у.
Депутатнинг фикрича, Иқтисодиёт вазирлиги ва бош вазир бу саволга жавоб бериши керак.
«Биз бу вазият ҳақида биламиз ҳамда бу бир ҳафтадан бери давом этяпти. Аллақачон бунга муносабат билдирдик ва ҳозир Ўзбекистон Республикаси элчиси билан музокаралар олиб бориляпти. Агар ҳеч нарса ҳал бўлмаса, унда делегация юборамиз, у тақиқ бекор қилинмаса барча зарур чора-тадбирларни кўришимиз ҳақида тушунтириш беради», - дея хабар қилди иқтисодиёт вазири Олег Панкратов.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, чегарада бундай вазият кузатилаётган бўлиши мумкин. Матбуот хизмати вакиллари расмий маълумот тақдим этишга ваъда беришди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024