Одатда янги хонадон қурилганида ёки уни янгидан безатишда хоналарнинг ранги, уйда кимлар истиқомат қилиши ва хона жиҳозларига кўра қандиллар танланади. 

Қандиллар ўзининг асосий вазифаси – ёруғлик таратиш билан бирга, ҳар қандай хонадонга безак бериши ва уни янада улуғвор кўрсатиши аниқ. 

Бугун сизга ана шундай бежирим, инсон кўзини қувнатувчи ҳамда турли ғаройиб шакл ва дизайндаги, энг асосийси эса дунёнинг аллақайси узоқ шаҳрида эмас, ўзимизнинг Тошкентда жойлашган қандиллар дўкони ҳамда ундаги аксессуарлар ҳақида маълумот берамиз.

«Candela» бу – премиум-классдаги ёритиш ускуналари дўкони бўлиб, ушбу дўконда сиз хонадон, кўчалар, ташкилот ёки бошқа турдаги биноларнинг зал ва хоналарини дид билан безатишда фойдаланиладиган қандилларни топишингиз мумкин.

Турли ранг, ноёб шакл ва дизайндаги ёритгичлар хонадонингизнинг ички кўринишига улуғворлик бериб, уни ёрқин ранглар билан тўлдириши аниқ.

Дўкон шу йилнинг март ойидан бошлаб Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида фаолият юритмоқда.

Ушбу дўкон аксессуарлари энг талабчан ва нозик дид эгаларини ҳам ўзининг стандарт бўлмаган ёндашуви билан хурсанд қила олади. Чунки фақат «Candela» дўконида мижозларга милий классика, хайтек модерн ва бошқа турдаги услубларда сифатли қандиллар таклиф этилади. 

«Candela»нинг ёруғлик техника соҳасидаги улкан тажрибаси эса мижозларга ишонч кафолатини, улуғворликнинг юқори даражаси ва ишга профессионал муносабатни беради.
Маҳсулотлар ассортименти 500 хилдан ортиқ. Харидорлар «Candela» ёритиш ускуналари дўконига ташриф буюриб ўзини турли-туман қандиллар оламига тушиб қолгандек ҳис қилади. Энг муҳими эса бу оламдан ўзингиз учун аталган қандилларни албатта топасиз.