Москва шимолидаги қурилиш майдончасида Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги 25 та артиллерия снаряди топилди ва утиллаштириш учун шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
“Ленинград шоссесидаги 60-уй ёнидаги қурилиш майдончасида дастлаб уруш замонларидаги снарядга ўхшаш буюм топилган. Воқеа жойига келган сапёрлар бу ерда яна 24 та шундай снаряд топишган”, дейилган хабарда.
Барча снарядлар йўқ қилиниш учун Москва вилоятидаги полигонга олиб чиқиб кетилган.
















