Жаҳон | 01:08 / 27.05.2019
12059
2 дақиқада ўқилади

Трамп Шимолий Кореянинг янги ракета синовларидан ташвишда эмаслигини айтди 

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея томонидан ҳарбий машғулотлар ўтказилганидан ташвишда эмас. Трамп Шимолий Корея томонидан яқинда ўтказилган ракета синовларига шундай изоҳ берди.

Аввал маълум қилинганидек, синовлар 4 ва 9 май кунлари ўтказилган. Ракеталар Пхёнан-Пукто вилоятидаги полигондан учирилган ва Япон денгизига тушган.

“Шимолий Корея кичик қуроллардан ўт очди ва шу билан менинг баъзи одамларим ҳамда бошқа бир одамларни хавотирга солди, бироқ мени эмас. Аминманки, раис Ким менга берган ваъдасининг устидан чиқади”, деб ёзган Трамп твиттерда.

АҚШ президенти асосий сиёсий рақиби – АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ҳақида Шимолий Корея ҳукумати билдирган танқидий фикрлар унга ёққанини тан олган.

“Мен Ким Чен Ин “ботқоқ одами” Жо Байденни онги паст шахс деганда жилмайиб қўйдим. Балки у менга ишора бераётгандир?”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Мавзуга оид