Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Фото: Президент матбуот-хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.


Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни “Кўксарой” қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.
Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
10:13 / 08.04.2026