Жаҳон | 18:57 / 28.05.2019
6592
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда ушбу мамлакат президентини "коммунист" деб атаган америкалик ҳибсга олинди

Жоко Видодони / Фото: matamatapolitik.com

Индонезия полицияси Жакартадаги оммавий тартибсизликлардан сўнг мамлакат президенти Жоко Видодони "коммунист" деб атаган АҚШ фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда Жакарта полицияси вакили Арго Ювоно маълум қилди.

"АҚШ фуқароси Жерри Дуэйн Грей сохта ахборот тарқатиш ҳамда мамлакат олий раҳбариятини ҳақоратлашда айбланиб ҳибсга олинди", - деди у журналистларга.

Полиция вакилининг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари Америка фуқаросининг Индонезияда бўлиши қонунийлиги борасида ҳам текширув ўтказади. Ҳибсга олинган шахснинг айтишича, у Индонезияда 1985 йилдан бери яшайди ва мамлакат фуқаролигини олган.

Индонезияда коммунистик партия ва у билан боғлиқ ҳар қандай рамз қонун билан тақиқланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид