Балиқ мойи узоқ вақт давомида сеҳрли дори ҳисобланган. Бу бежиз эмас.

Балиқ мойининг фойдаси нимада?
Балиқ мойида 30 фоизгача омега-3 бўлади. Бу ёғли кислоталарнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди: улар организм учун зарур, бироқ у мазкур кислоталарни мустақил синтез қилолмайди. Шунинг учун уни овқатдан олиши лозим.
Айнан шунинг учун ҳам омега-3 кислоталари юрак қон-томир касалликларини профилактика қилиш ва даволаш бўйича халқаро тиббий тавсияларга киритилган. Бу америкаликларнинг балиқ ёғи учун йилига миллиард доллардан ортиқ пул сарфлашининг сабабларидан бири.
Балиқ мойи эҳтимол, юрак саломатлигини яхшилайди
Турли олимлар аниқ боғлиқликни белгилашган: одам қанча кўп балиқ истеъмол қилса, юрак касалликларига дуч келиш эҳтимоли шунча камаяди.
Руҳий саломатликни қўллаб-қувватлайди
Миянинг деярли 60 фоизи ёғдан иборат, унинг катта қисми омега-3 билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам олимлар омега-3 кислоталари кулранг модданинг нормал фаолияти учун зарур деб ҳисоблайдилар.
Вазнни камайтиришда ёрдам беради
Балиқ мойили қўшимчалар вазнни камайтиришда ҳафтасига уч марта 45 дақиқадан спорт билан шуғулланиш каби ёрдам беради.
Эҳтимол, кўз саломатлигини қўллаб-қувватлайди
Маълумки, омега-3 етишмайдиган одамлар кўпинча кўришнинг ёшга боғлиқ бузилишларига дуч келишади. Умуман олганда, бу борадаги тадқиқотлар ҳозирча етарли эмас.
Артериал қон босимини пасайтиради
Кливленд клиникаси мутахассисларининг фикрича, омега-3 ёғ кислоталари жисмоний машқлар ва туз истеъмолини камайтириш орқали ҳаёт тарзининг ўзгариши каби қон босимини пасайтиради. Бу эса гипертониядан азият чекадиганлар учун яхши янгилик.
Яллиғланишга қарши хусусиятларга эга
Нормада яллиғланишлар ҳатто фойдали: чунки иммун тизими инфекцияларга қарши курашади. Бироқ узоқ чўзилган, сурункали яллиғланиш жараёнлари зарарли экани аниқ. Айнан улар семизлик, диабет, юрак касалликлари, ревматоид артрит, астманинг ривожланишига сабаб бўлади.














