Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Будапештда катерлар тўқнашуви оқибатида 7 сайёҳ ҳалок бўлди, 21 киши бедарак йўқолди
Фото: EPA-EFE/Zsolt Szigetvary HUNGARY OUT
Венгрия пойтахти Будапештда Дунай дарёсида сайр катерининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, катерда жанубий кореялик 33 сайёҳ ва экипажнинг 2 аъзоси бўлган. 7 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, 21 киши бедарак йўқолган.
Катер 29 май кечки вақт бошқа катер билан тўқнашгандан кейин сувга ғарқ бўлган. Дарё бўйлаб кемалар қатнови қутқарув ишларини ўтказиш учун тўхтатилган, бироқ махсус хизматлар ишлари кучли ёмғир ва оқим сабабли мураккаблашган. Дарёдаги сув ҳарорати 10-12 даража атрофида сақланиб турибди, бу эса катер йўловчиларининг кучли совқотишига олиб келган.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 30 май куни ҳукуматга ҳалокат вақтида йўқолган кореялик сайёҳларни топиш учун барча воситалар ва имкониятларни қўллаш вазифасини топширган. Таъкидланишича, яқин орада Венгрияга жанубий кореялик амалдорлар гуруҳи жўнатилади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026