Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ: Нима учун нотўғри тўхтаб туриш жамият муаммоси ҳисобланиб, чора қўллашни талаб қилади?
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳар куни нотўғри тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилганлиги билан боғлиқ ўнлаб қоидабузарликларни аниқлашади, деб хабар бермоқда ИИББ.
Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларида тўхташ ва тўхтаб туришларга талаблар аниқ кўрсатилган, аммо ҳайдовчиларнинг аксарияти уларга амал қилишмайди. Ушбу талаблар йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларининг хавфсизлиги масалаларини инобатга олган.
“Ҳайдовчилар ўз автомобилларида тўхтаб туришлари – жамиятдаги ўзаро ҳурматнинг асл кўринишидир.
Йўллар четида ўрнатилган 3.27 (“Тўхташ тақиқланган”) йўл белгилари ёки 1.4. йўл чизиғи ҳамда яқинда жорий қилинган транспорт воситаларининг йўл қисмига параллель кўринишда қолдириш талаби – йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар учун ҳам, қолдирилган автомобиллар учун ҳам қулайлик яратади. Туннел, кўприк ёки йўл ўтказгичда қолдирилган автомобиль барча учун жиддий хавф туғдиради.
Жамоат транспортининг йўловчиларни тушириш учун бекатга келиш ҳуқуқини менсимасликка йўл қўйиш мумкинми? Улар ҳам йўл ҳаракати иштирокчилари ва шунингдек сизнинг ҳамшаҳарларингиздир.
Ўзингизнинг манфаатингизни ҳаракатнинг бошқа иштирокчилариникидан устун қўйиш мумкинми? Йўқ, нафақат қонунчилик, балки жамиятда ўзини тутиш маданияти нуқтаи назаридан ҳам.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни қаерда қолдиришни ҳал қила туриб, ҳаттоки дўконга беш дақиқага кирмоқчи бўлганингизда ҳам сизнинг транспорт воситангиз бошқалар учун тўсқин бўлмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
Автомобилни белгиланмаган жойда қолдираётганингизда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома эмас, атрофдагиларингиз учун туғдираётган ноқулайликлар безовта қилиши керак”, - дейилади ИИББ ахборотида.