08:16 / 31.05.2019
16798

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси яна 33 миллион доллар баҳосида савдога қўйилди

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди, деб ёзмоқда ЎзА.

Бир вақтлар “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг рамзларидан бири саналар эди. Бироқ, бугунги кунда меҳмонхона ўз мавқеини бой бермоқда шекилли, ўтган сафар эълон қилинган савдоларга биронта ҳам ариза келиб тушмаган. Шу сабабли муҳташам меҳмонхона яна сотувга қўйилмоқда. Нарх ҳам ўзгармаган – 33 миллион АҚШ доллари, дейилади хабарда.

Кўпчилик сотувга фақат меҳмонхона қўйилган, деб ўйлаётган бўлса адашади. “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексига шу ҳудуддаги барча иншоотлар (иккита ресторан, умумий овқатланиш шохобчаси, анжуманлар зали ва ҳ.к) киради.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, аэропорт ва темир йўл вокзалига яқинлиги ҳамда қулай жойлашуви билан мижозларнинг эътиборини ўзига тортади. Ушбу меҳмонхонанинг давлат улушини сотиб олиш бўйича тендерда иштирок этиш учун мурожаат этувчи ёки унинг ваколатли вакили Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза бериши лозим.

Фото: ЎзА

Танлов ўтказилмаган, деб ҳисобланган тақдирда такрорий танлов дастлабки танлов ўтказилган кун (2019 йил 11 июнь)дан бошлаб ҳар ўн иш кунида бир марта ўтказилиши мумкин.

Top