Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ОТМ сони бўйича ҳудудлар кесимида иккинчи ўринга кўтарилиб олди
Фото: Fotolia / WavebreakmediaMicro
Ўзбекистонда сўнгги икки кунда 2 та ОТМ ташкил этилди: ТИҚХММИнинг Қарши ҳамда ТДИУнинг Самарқанд филиаллари.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида ТДИУнинг филиали очилиши билан вилоят ОТМ сони бўйича ҳудудлар кесимида пойтахтдан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Республикадаги ОТМларнинг ҳудудлар кесимида жойлашуви:
1. Тошкент шаҳри – 42 та;
2. Самарқанд вилояти – 10 та;
3. Қорақалпоғистон Республикаси – 9 та;
4. Фарғона вилояти – 8 та;
5. Сурхондарё вилояти – 6 та;
6. Андижон вилояти – 5 та;
7. Тошкент вилояти – 5 та;
8. Бухоро вилояти – 4 та;
9. Қашқадарё вилояти – 4 та;
10. Наманган вилояти – 3 та;
11. Хоразм вилояти –3 та;
12. Жиззах вилояти – 2 та;
13. Навоий вилояти – 2 та;
14. Сирдарё вилояти – 1 та.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимизда олий маълумотли бўлишга нисбатан талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда фуқаролар учун олий таълим олиш имкониятини ошириб боради, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, келгуси йиллар давомида ОТМлар тармоғи янада кенгайтирилиб, нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда, балки республиканинг туманларида ҳам маҳаллий ҳамда хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ташкил этилади.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 104 та ОТМ фаолият кўрсатади, шундан 87 таси маҳаллий ва 17 таси хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари. Республикадаги 104 та ОТМдан 92 тасида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 12 тасига талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026