Медведев: Ўзбекистон ЕОИИда юз бераётган жараёнларни ҳозирча кузатмоқда
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида юз бераётган жараёнларни ҳозирча кузатмоқда, бу бирлашманинг эшиклари очиқ, бироқ унда иштирок этиш - ҳар бир давлатнинг ички иши. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди.
«Бу уларнинг позициясига боғлиқ. Биз ҳар доим ҳеч кимни мажбурламаслик тамойилидан келиб чиққанмиз», - деди Медведев ВГТРК’га берган интервьюсида Ўзбекистоннинг ЕОИИга эҳтимолий қўшилиши ҳақида гапираркан.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, «Евросиё иттифоқининг эшиклари бизнинг ҳамкорларимиз учун очиқ». Ушбу бирлашмага аъзо бўлиш муайян афзалликлар беради, дея эслатган у. Бундай ҳолатда айнан уюшма иштирокчиларига мавжуд бўлган маълум бир имтиёз ва преференциялар мамлакат учун амал қила бошлайди.
«Аммо, албатта, бу ҳар бир давлатнинг ички иши, Ўзбекистонлик дўстларимиз юз бераётган жараёнларни ҳозирча кузатмоқда», - дея хабар қилган Медведев.
Бундан олдин, Дмитрий Медведев Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
22:35 / 26.08.2024
Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлайдиган тест тизимларини беради
15:32 / 08.08.2024
Россия собиқ президенти: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
20:11 / 02.08.2024
Медведев Молдовага «Украина тақдири билан» таҳдид қилди
21:20 / 10.07.2024