Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон болалар ҳаёти сифати рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?
Ўзбекистондаги болалар ҳаёти сифати 98 поғонага яхшиланди. Save The Children халқаро жамғармаси томонидан тайёрланган «Болалик қачон тугайди - 2019» (End of Childhood Index) рейтингида мамлакат 72-ўринни эгаллади.
Дунё мамлакатлари рейтингда 1 баллдан 1000 балгача бўлган даражада баҳоланди. Муаллифлар болаликнинг эрта тугашига олиб келадиган омилларни ҳисобга олади - масалан, болалар ўлими, вояга етмаган шахслар никоҳи, болалар меҳнати ва эрта ҳомиладорлик.
Биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Шунингдек, илк ўнликдан Швеция, Финляндия, Норвегия, Словения, Германия, Ирландия, Италия, Жанубий Корея ва Бельгия жой олди.
МДҲнинг бошқа давлатлари орасида Қозоғистон 40-ўринда, Украина - 42, Тожикистон - 90, Туркманистон - 67, Қирғизистон - 94 ва Россия 38-ўринда қайд этилди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
22:35 / 17.05.2026