16:19 / 04.06.2019
5337

ФХХ «Яндекс»дан фойдаланувчилар ёзишмаларини шифрлаш калитларини талаб қилди  

Фото: Антона Новодережкина / ТАСС

ФХХ бир неча ой аввал «Яндекс»дан   «Яндекс.Почта» ва «Яндекс.Диск» сервислари фойдаланувчиларининг маълумотларини шифрлашдан чиқариш калитларини талаб қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РБК хабар берди.

РБК суҳбатдошларининг таъкидлашларича, «Яндекс» ўтган вақт давомида махсус хизмат талабини бажармаган ва калитларни бермаган.

«Яндекс.Почта» ва «Яндекс.Диск» ахборот тарқатишни ташкил этувчилар рўйхатида туради, яъни фойдаланувчилар ўзаро хабар алмашувчи интернет майдони ҳисобланади.

2016 йилда қабул қилинган Яровая қонуни деб аталувчи ҳужжатга кўра, ФХХ ахборот тарқатишни ташкил этувчилар рўйхатидаги ҳар қандай сервисдан «интернет тармоғи фойдаланувчиларининг қабул қилинган, жўнатилган, етказилган ва ишланаётган электрон хабарларини кодлашдан чиқариш бўйича маълумотни талаб қилишга ҳақли».

SimilarWeb сервисининг маълум қилишича, 2019 йил апрель ойида «Яндекс.Почта»га 432 млн, «Яндекс.Диск»ка 27,32 млн фойдаланувчи кирган.

Аввалроқ шифрлаш калитларини беришни рад этгани учун суд қарори билан Telegram Россия ҳудудида тақиқланганди.

Top