Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунги «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги №292-сонли қарори билан амалдаги йўл ҳаракати қоидалари таҳрирланди.
Ўзгартирилган ўзгартириш ва қўшимчаларни кенг оммага тушунарли қилиб етказиш мақсадида Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси томонидан видеошарҳ тайёрланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.
Янги киритилган ўзгаришларнинг айрим муҳимлари қуйидагилардан иборат. Хусусан, камералар фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш мақсадида транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги кераклиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш бўлакларида айрим транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини оширишга ва пасайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) ваколатлидир.
Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмида бир қатор қилиб, қатнов қисми четига параллел равишда, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.
Қоидаларнинг «Чорраҳада ҳаракатланиш» деб номланган бобининг 98-бандига киритилган ўзгариш асосида «Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга».
Шунингдек, ушбу қоидаларнинг 60-бандида ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши кўрсатиб ўтилган. Бу ўзгариш натижасида ҳозирги кунда айлана бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаси ўнг томондан айланага яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши натижасида айланада юзага келадиган тирбандлик ҳолатлари ва кесишманинг ўтказувчанлигига салбий таъсири бартараф этилади.
Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки

















