Benoy Британия меъморлик компанияси шаҳар маъмурияти, элчихоналари, тижорат ташкилотлари ва аэропорт кўчирилиши керак бўлган «Янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Myday ёзмоқда.
Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида 20,000 гектар ҳудудда 2 миллион аҳоли учун шаҳар барпо этиш таклиф қилинмоқда.

Меъморлар ғоясига кўра «Янги Тошкент» ўз ичига бир нечта «жалб қилиш марказлари»ни олиши керак. Булар ҳукумат квартали, бизнес-сити, янги аэропорт тумани ва ягона бўлган New Tashkent Island – янги ва ҳозирги шаҳар ўртасидаги орол.



Унда турар-жой мажмуалари ва савдо-кўнгилочар марказлари жойлашади. Таклиф қилинган ҳудудда соҳили бўйлаб ҳордиқ чиқариш зоналари режалаштирилган каналлар тизими бўлади.

Бу лойиҳавий ечим шунчаки Британия меъморлик компаниясининг Тошкентнинг ривожланишини қандай тасаввур қилаётгани, дейилади хабарда.


















