Миллиардер Алишер Усмонов кўмагида Наманган вилоятида осмонўпар бизнес марказ қурилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Invest in Namangan форуми давомида шу ҳақда маълум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тадбиркор 18 қаватдан иборат бўладиган бизнес марказ қурилишига ҳомийлик қилади. Бино Наманган шаҳридаги аввалги амфитеатр ўрнида барпо этилади.
Наманган вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Аюбхон Камоловнинг Kun.uz мухбирига айтишича, ҳозирда бу борадаги бир қанча лойиҳалар экспертлик комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Invest in Namangan халқаро форуми 7-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ерда Made in Namangan 2019 маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси тақдим этилган.

















