Ўзбекистон | 12:24 / 08.06.2019
88902
1 дақиқада ўқилади

Педагог ходимларга махсус устама белгиланди

Фото: marifat.uz

Ўзбекистонда Педагог ходимларга махсус устама белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган ходимларга қуйидаги миқдорларда устама белгиланди:

• мактабда ишлаган даври 6 ойдан 3 йилгача – 10 фоиз;
• 3 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
• 5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
• 10 йилдан 15 йилгача – 40 фоиз;
• 15 йилдан ортиқ – 50 фоиз.

Қуйидаги жадвалларда устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати келтирилган:

Адлия вазирлиги изоҳида айтилишича, умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.

Мавзуга оид