Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр таъминотидаги йўқотишлар истеъмолчилар чўнтагидан тўланадими?
Монополияга қарши курашиш қўмитаси электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинишига эришди. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги « Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 452-сон қарорида ўз аксини топди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади. Бошқача айтганда, улар учун электр энергиясининг нархи 1 кВт/с учун 331 сўмдан 250 сўмга пасайтирилди.
Шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки коммунал-эксплуатация ташкилотлари зиммасига юкланган ва ҳар бир хонадонга тақсимлаб берилган электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари истеъмолчи манфаатида қайта тартибга солинди.
Мавзуга оид
14:14 / 08.08.2025
Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади
18:53 / 21.06.2024
Болқон давлатларида жазирама туфайли электр энергияси оммавий ўчирилди
16:08 / 15.06.2019
Электр таъминоти: Инновацион технологиялар жадал жорий этилмоқда
16:43 / 15.03.2017