Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев кузда Японияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг куз ойларида Японияга сафар қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовга асосланиб, «Халқ сўзи онлайн» нашри маълум қилган.
Ҳозирча ташрифнинг аниқ санаси маълум қилинмаган. Шунингдек, ташрифнинг давлат, расмий ёки амалий эканлигига ҳам ойдинлик киритилмаган.
Бундан аввалроқ президент 13-14 июнь кунлари Бишкекда Қирғизистон мезбонлик қилаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши, 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида ҳам иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026