Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида бепул робототехника курслари ташкил этилмоқда
Фото: Турин политехника университети
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Мехатроника маркази робототехникага қизиқувчи мактаб ўқувчиларини жорий йилнинг 17 июнидан бошланадиган бепул Summer Camp ўқув курсига таклиф этади. Бу ҳақда ўқув курси ташкилотчилари Kun.uz'га маълум қилишди.
Таъкидланишича, машғулотларга 14 ёшдан ошган ҳамда физика ва математика бўйича яхши билимга эга бўлган мактаб ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.
«Робототехника курси университет мехатроника марказида олиб борилади ва ўқувчиларга дастурлаш ва моделлаштириш бўйича мутахассислар томонидан дарслар ўтилади», — дейилади ахборотда.
Робототехника курсида иштирок этишни истаган ўқувчилар 15 июнга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мехатроника марказига келиб рўйхатдан ўтишлари керак.
Мавзуга оид
11:13 / 21.08.2025
Роботлар олимпиадасида Хитой компаниялари зафар қучди
23:47 / 08.08.2025
Хитойда одамсимон роботларнинг дунёдаги биринчи дўкони очилди
21:05 / 19.03.2025
Nvidia «Юлдузлар жанги» фильмидан илҳомланиб, янги роботни яратди
21:17 / 03.04.2024