Роналду ўтган мавсумда эришган ютуқлари билан мақтанди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсумда эришган ютуқларини санаб ўтди ва фанатларга миннатдорчилик билдирди.
«Унутилмас мавсум бўлди! Янги таассуротлар, гигант клуб, ажойиб шаҳар, забт этилган рекордлар ва яна учта соврин!.
2019 йилда юз берган ажойиб лаҳзалар ва янги рекордларни унутмайман:
- Суперкубокда ғалаба келтирган гол;
- А Сериядаги ғалаба, чемпионатнинг энг яхши футболчиси, 21та гол;
- Миллатлар Лигасидаги ғалаба, Швейцария дарвозасига учта гол;
- Чемпионлар Лигасида 100та ғалаба ва 125та гол маррага етиб олган илк футболчи;
- УЕФАда 10та совринни қўлга киритган илк футболчи;
- Жаҳон чемпионатлари, Евро, Конфедерациялар Кубоги ва Миллатлар Лигаси мусобақаларининг финал босқичида гол урган илк футболчи;
- 2004-2019 йиллар давомида миллий жамоаларнинг 10та мусобақасида гол урган илк футболчи;
Тез орада кўришгунча хайр! Биргаликда янги совринлар ва ажойиб марралар учун курашамиз!», — деб ёзди Роналду инстаграмда.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024