Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 83 нафар бола ўткир энцефалитдан вафот этди
Фото: Flickr / meg and rahul
Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Музаффарпур округида ўткир энцефалитдан вафот этган болалар сони 83 нафарга етди, деб хабар берди Times of India газетаси.
Аввалроқ 50 нафар бола вафот этгани хабар қилинганди.
Нашрнинг ёзишича, ўткир энцефалит синдроми тарқалишига юқори ҳарорат ва намлик сабаб бўлган.
Округ ҳукуматининг хабарига кўра, яна 108 нафар бола маҳаллий касалхоналарда даволанмоқда.
Бихарда кейинги бир неча ҳафта давомида мавсум учун ноодатий жазирама сақланиб турибди – симоб устунлари кун давомида 40 даражадан пастга тушмаяпти. Нью-Деҳлида эса 10 июнь куни ҳарорат 50 даражага етди, бу мамлакат пойтахти тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Ҳиндистонда муссонларнинг туриб қолиши давомли иссиқ ҳароратга сабаб бўлмоқда. Синоптикларнинг қайд этишларича, жазирама мамлакат шимолий ва марказий ҳудудлари ҳавосини қуритиб юбормоқда.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026