Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар ажратади
Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар ажратиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот релизида айтилади.
Ушбу маблағ хусусий секторни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш йўналишидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Морининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда мамлакат аҳолиси ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар давом этмоқда.
Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон бўйича 4 мингдан ортиқ оила иштирокида ўтказилган ижтимоий тадқиқот натижаларига кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 95%и мамлакат келажагини ижобий баҳолаган.
Мазкур кредитни ажратишдан мақсад, ҳукуматнинг ташқи савдо ва хорижий инвестиция ҳажмини, молия сектори самарадорлигини ошириш ва муҳим институционал ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Шунингдек, иш ўринлари сонини ошириш, аҳолининг касбий малакаларини ривожлантириш ҳамда давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда аҳолининг ночор қатламини мамлакат иқтисодий тизимига қамраб олишни таъминлашда кўмак берилади.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:43 / 25.05.2026