Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Погба трансферини икки ҳафта ичида ҳал қилмоқчи
Фото: David Ramos/Getty Images
«Реал» «Манчестер Юнайтед»дан яримҳимоячи Поль Погба трансферини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
Marca`нинг дарак беришича, «қироллик клуби» 26 ёшли хавбекни 1 июлга қадар ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаяпти. Клуб шу орқали Погба мавсумолди тайёргарлигини тўлиқ янги жамоасида ўтказишига эришиш истагида.
Таъкидланишича, «МЮ» жаҳон чемпиони билан хайрлашишга осонликча кўнмаслигини Мадриддагилар яхши тушуниб туришибди. «Қизил иблислар» унга 170 млн евро нарх белгилаган. Бироқ трансфер 150 млн еврога амалга ошиши мумкин.
Аввалроқ Погба ўзини янги жойда синаб кўрмоқчи эканини айтган, бунинг ортидан собиқ клуби «Ювентус» унинг учун курашдан чиққани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026