Марко Жампаоло «Милан» бош мураббийи қилиб тайинланди.
51 ёшли мутахассис «россонери» билан 2 йиллик шартномани имзолади. Уни яна 1 йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Жампаоло 1 июлдан бошлаб ишга киришади ва йилига 2 миллион евро маош олади.
Маълумот ўрнида, Жампаоло уч йил давомида «Сампдория»ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 2 марта 10-ўринни, ўтган мавсумда эса 9-ўринни эгаллади. Бунгача мутахассис «Эмполи» клубида ишлаган эди.

















