Хавфли аломатлар кўзга ташланганда, ўйлаб ўтиришга вақт йўқ.

Қуёш уриши яқинлашиб келаётганини билдирувчи белгилар

Иссиқ уриши — бу ортиқча қизиб кетиш. У тана ўзини совитолмаса яъни соғлом ҳароратга қайтолмаганда келиб чиқади. 37,7 °С гача даража ҳисобга олинади. Ортиқча қизиб кетишнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин: жазирама, оғир жисмоний толиқиш, организмда етарли намлик етишмаслиги... Умуман олганда бу аҳамиятсиз. Қуёш уриши унинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар бир хилда таҳликалидир.

Қуёш уриши — куйишнинг бир тури. Бу тўғридан-тўғри қуёш нурларининг инсон бош қисмини қизитиб юбориши ҳисобланади. Яхшиямки, иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлигидан хабар беради

Термик силла қуришини ҳар хил ҳолатларга доир қуйидаги аломатлар орқали аниқлаш мумкин:
1. Оқарган, совуқ, хира тери;
2. Бош айланиши;
3. Бемажоллик ва  онгнинг чалкашиши;
4. Кўз олди қоронғилашиш ҳисси;
5. Чуқур терлаш;
6. Бош оғриши;
7. Кўнгил айниши, енгил қайт қилиш;
8. Юрак уриши тезлашиши;
9. Мушаклар сиқилиши ва ич кетиши;
10. Сийдик рангининг ўзгариши (тўқ).

Иссиқ уришининг аломатлари

Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон бошдан кечираётган бўлсангиз, ҳолат иссиқ уришига етган бўлиши ҳам мумкин. Унинг аломатлари янада жиддийроқ тус олади:
1. Тана ҳарорати 40 °С дан кўтарилиши;
2. Нафас олишда қийинчиликка дуч келиш;
3. Оғизда сув тўпланиши;
4. Безгак тутиши;
5. Юрак уришида жиддий бузилишлар;
6. Ички органларнинг иссиқдан шок туфайли фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли;
7. Мия ишлашида узилишлар.